English version     Русская версия Bosh sohifa    Savol va javob   
 Boshqarma tuzilmasiTuman xalq ta'limi bo'limi
  
 
Mundarija
  
  Bosh sahifa  
  
  Me'yoriy hujjatlar  
  
  Asosiy ko'rsatkichlar 
  
  Bo'limlar  
  
  Maktabgacha ta'lim muassasalari 
  
  Umumta'lim maktablari 
  
  Bolalar musiqa va san'at maktablari  
  
  Bolalar va o'smirlar sport maktablari  
  
  Maktabdan tashqari ta'lim muassasalari  
  
  E'lonlar  
  
  Qayta aloqa  
  
  Elektron kutubxona 
  
  INTERAKTIV HIZMATLAR 
  
  Bo'sh ish o'rinlari  
 
  Yangiliklar 
 
КЎРИК ТАНЛОВЛАР ЯҚИНЛАШМОҚДА

Batafsil..


Вилоят ёшлари ҳалқаро «AKVA-LOO-TEMP» фестивалида ғолиб бўлишди.

Batafsil..


Қишки таътил мароқли ўтмоқда

Жорий йилнинг 28 декабридан бошлаб умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари қишки таътилга чиқишди. Халқ таълими бошқармаси томонидан ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, у асосида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Таътил кунларида ўқувчи-ёшлар учун болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида спорт секцияларининг ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгаракларнинг тўлиқ ишлаши таъминланган.

Шунингдек, республикадаги барча умумий ўрта таълим мактабларига ўқувчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда хорижий тилларни ўргатиш, турли фанлардан тўгараклар ва спорт машғулотларини қишки таътил вақтларида узлуксиз ишлашини таъминлаш вазифаси топширилган. Умумий ўрта таълим мактабларидаги барча тўгараклар бепул.

Қишки таътил кунларида 5-9-синф ўқувчилари ўртасида “Билимлар беллашуви”нинг мактаб ҳамда “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг туман (шаҳар) босқичи ўтказилади.

Таълим муассасаларида “Янги йил” байрамлари билан бир қаторда турли хил кўрик-танловлар, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда ижодий кўргазмалари ўтказилмоқда. Жумладан, “Баркамол авлод” болалар марказларида байрам кайфиятини берувчи турли маданий-маърифий тадбирларда ижодий кўргазмалар ташкил этилмоқда. Чет тили  тўгараклари аъзолари ўртасида “My interesting holiday” мавзусида сўз ўйинлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, ахборот-ресурс марказларида ўқувчилар ўртасида “Қишки таътил китобхони” номинацияси бўйича таътилда энг кўп китоб мутолаа қилган ўқувчилар тақдирланадилар. Ресурс марказларида ижодкор ўқувчилар ўртасида “Қиш зийнатини мадҳ этаман” мавзусида шеърий кечалар ва танловлар ташкил этилади.

Бир сўз билан айтганда 28 декабрдан 11 январгача бўлиб ўтадиган қишки таътил вақтида ўқувчилар бўш вақтларини мароқли ўтказадилар.  


Batafsil..


Bolalarga Prezident sovg'alari
Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, маданият ва санъат саройларида Янги йил байрами тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги томошалар ёшларни ватанпарварлик, дўстлик, фидойилик, тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш каби эзгу ғояларга ундамоқда. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшларга кўрсатилаётган меҳр-эътибор, билим олиши, ўқиб-изланиши учун яратилаётган шароит ва имкониятлар уларни дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган авлод этиб тарбиялашда муҳим омил бўлаётир. Ҳар йили Янги йил арафасида “Президент арчаси” шодиёналари саодатли, тинч-осойишта кунларимизга, осмонимиз мусаффолигию, истиқлол неъматларига шукроналик туйғулари билан уйғун бўлади. Болалар учун беғубор орзу-умидлар байрамига айланган ушбу тантаналар давомида Президентимиз совғалари кичкинтойларнинг қувончига қувонч қўшади. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Sen yolg'iz emassan” республика болалар жамоатчилик жамғармаси томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ушбу байрамни юксак савияда ўтказиш мақсадида болажонлар учун турли-туман, ажойиб туҳфалар тайёрланди. Айни кунларда масъул ташкилотлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларга Президентимизнинг болажонларга аталган Янги йил совғаларини етказиш ишлари бошлаб юборилган. Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, “SOS – болалар маҳаллалари” тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун Президент совғалари тайёрланиб, жойларга етказилмоқда. Бу эътибор уларнинг яхши таълим-тарбия олиши, ўз билим ва салоҳиятини юксалтиришида муҳим аҳамият касб этади. Совғалар 29 декабрь куни Тошкент вилояти Занги-ота туманида жойлашган Гиламсарой ресторанида Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси тизимидаги таълим муассасалари тарияланувчилари “Президент арчаси” тадбирида кичкинтойларга бошқарма бошлиғи ва вилоят хокими томонидан тантанали равишда топширилади.

Batafsil..



Pochta

Hamkorlar
http://gov.uz
http://aci.uz
http://uzedu.uz
http://ziyonet.uz
http://bitiruvchi.uzedu.uz
Xarita

 
  Copyright © 2017 MUDRM Ishlab chiqish Multimedia.Uz